Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда Қозоғистон ва Тожикистон фуқаролар коронавирусдан тузалди
29.05.2020 16:51,  
143

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 16 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 6 нафар ҳамда Самарқанд вилояти юқумли касалликлар шифохонасида 7 нафар, жами 29 нафар бемор бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 10 нафари эркак, 6 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 63 ёшда, ёши кичиги 2019 йил туғилган. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Тошкент вилоятидан 5 нафар, Андижон шаҳридан 3 нафар, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларидан 2 нафар, Навоий, Фарғона вилоятлари, Тошкент шаҳри ва Қозоғистон Республикасидан 1 нафардан

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасидан тузалганларнинг барчаси эркак бўлиб, ёши каттаси 49 ёшда, ёши кичиги эса 19 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Бухоро, Жиззах, Самарқанд, Фарғона вилоятлари, Тошкент шаҳри ҳамда Тожикистон Республикасидан 1 нафардан.

Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 997 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 1019 нафарга етди.

Самарқандда тузалганларнинг барчаси ушбу (Тойлоқ туманидан 4 нафар, Самарқанд шаҳридан 2 нафар ва Пастдарғом туманидан 1 нафар) вилоятдан. Уларнинг 5 нафари эркак, 2 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 49 ёшда, ёши кичиги 2020 йилда туғилган чақалоқ. Вилоятда эндиликда соғайганлар 265 нафарга етди.

Ҳозирга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2723 нафарга етди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан