Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда қурилиш ташкилотлари учун рейтинг жорий этилади
5.04.2020 16:58,  
920

1 июлдан лойиҳа-қидирув, 1 сентябрдан эса қурилиш-пудрат ташкилотларининг электрон рейтинги жорий этилади. 2020 йил 1 июлдан солиқ ва статистика ҳисоботлари маълумотлари асосида автоматик тарзда шаклланадиган лойиҳа-қидирув ташкилотларининг электрон рейтинги ҳисоблаб борилади.

Унда иш тажрибаси, ходимлар, шу жумладан, малакали мутахассислар сони, асосий воситалар ҳажми, олинган даромадлар ва тўланган солиқлар, иш ҳақи тўлаш фонди ва бошқа мезонлар акс эттирилади.

2020 йил 1 сентябрдан солиқ ва статистика ҳисоботлари маълумотлари, шунингдек, Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси маълумотлари асосида автоматик тарзда шакллантириладиган қурилиш-пудрат ташкилотларининг электрон рейтинги жорий этилади.

Унда қуйидаги мезонлар инобатга олинади:

— иш тажрибаси, ходимлар, шу жумладан, малакали мутахассислар сони, асосий воситалар ҳажми, олинган даромадлар ва тўланган солиқлар, иш ҳақи тўлаш фонди ва бошқа мезонлар;
— қурилиши тугалланган объектлар ҳажми, шаҳарсозлик қонунчилигини бузиш ҳолатларини бартараф этиш тўғрисидаги бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмаларнинг мавжудлиги ва уларнинг ижроси ҳамда бошқа мезонлар.

Рейтинг қурилиш ишлари ҳажмлари ва объектлари бўйича табақалаштирилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан