Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда Россиянинг яна иккита университети филиали очилади
31.10.2021 18:36,  
254

Ўзбекистонда Россиянинг яна иккита университети филиали очилиши кутилмоқда. Бу ҳақда 27 октябрь куни Москвада ўтказилган Ўзбекистон ва Россия ўртасида иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 22-йиғилишида айтиб ўтилди.

Йиғилиш Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ҳамда Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников ҳамраислигида ўтказилди.Кун тартиби доирасида иккала мамлакатнинг ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий, саноат, транспорт ва логистика, маданий-гуманитар ҳамкорлиги каби кенг кўламли масалалар кўриб чиқилди.

Комиссия мажлисида таълим соҳасидаги ҳамкорликка ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Қайд этилишича, яқин келажакда яна иккита университет — Косигин номидаги дизайн ва технология университети ва Москва давлат геодезия ва картография университети филиаллари очилиши кутилмоқда.

Шу нуқтаи назардан юқори малакали кадрлар тайёрлаш, илмий-тадқиқот ва тараққиёт соҳасидаги ҳамкорлик қилиш ҳамда Таълим форуми, Медиа-форум, Россияда Ўзбекистон маданияти кунлари ва бошқа қатор қўшма тадбирларни ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.

Қайд этилишича, ҳозирда Ўзбекистонда Россия университетларининг 15 та филиали фаолият кўрсатмоқда.Учрашув якунида тадбир давомида эришилган асосий келишувларни акс эттирувчи якуний баённома имзоланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан