Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда саноатбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш кенгайтирилади
10.09.2020 15:58,  
210

Аввал хабар қилганимиздек, «Республика озиқ-овқат саноатини жадал ривожлантириш ҳамда аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлақонли таъминлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарор билан Қишлоқ хўжалиги вазирлигига (вазирлик) бир қатор қўшимча вазифалар юклатилди ва «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК тугатилди.

Шунингдек, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб республика ОТМнинг «5321000-Озиқ-овқат технологияси (маҳсулотлар турлари бўйича)» ҳамда «5410500-Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва дастлабки ишлаш технологияси (маҳсулотлар турлари бўйича)» таълим йўналишлари бўйича бакалавриатнинг кундузги ва сиртқи таълим шаклларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари босқичма-босқич ошириб борилади.

2020 йил 1 декабрга қадар озиқ-овқат технологиялари соҳасида замонавий техника ва технологияларни жорий этган етакчи корхона, ташкилотлар ва муассасалар билан талабаларнинг амалиётларини ўташ юзасидан ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш чоралари кўрилади.

Қарорга мувофиқ, шунингдек:

- 2021 йил 1 январга қадар республикада қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларига мавжуд ички талабни ҳисобга олган ҳолда 2021-2023 йилларга мўлжалланган саноатбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кенгайтириш дастури;

- 2021 йил 1 мартга қадар мева-сабзавот, гўшт, сут ва бошқа қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлашни жадал ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш белгиланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан