Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда Сиам эгизаклари туғилгани ҳақидаги хабарлар тарқалди
24.02.2021 21:38,  
498

Интернет тармоғида юртимизда Сиам эгизаклари дунёга келгани ҳақида хабар тарқалмоқда. Унда онада ҳомиладорлик давридаги шамоллаш туфайли эмбрион ҳужайраларида юз берган ўзгариш сабаб чақалоқ шу аҳволда дунёга келган, дейилган. 

ССВ Матбуот хизмати вазиятга аниқлик киритиш мақсадида вазирликнинг Болаликни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи Нилуфар Мансурова билан боғланди. Масъул ходимнинг маълум қилишича, айни пайтда мамлакатимиздаги бирорта муассасада бундай туғруқ қайд этилмаган. 

Шу сабабдан ҳам, вазирлик ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларидан ва интернет саҳифалари маъмурларидан ёлғон ва асоссиз хабарлар тарқатмасликларини сўраб қолади. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан