Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда Социал туризм ассоциацияси ташкил этилди
8.05.2020 23:26,  
111

Сайёҳларнинг барча тоифаларини қамраб олиш ва улар учун муносиб шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон социал туризм ассоциацияси ташкил этилди. Янги ассоциациянинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

• имконияти чекланган юртдошларимиз ва эҳтиёжманд оилалар фарзандлари учун хайрия акцияларини ўтказиш;

• имконияти чекланган шахслар саёҳат қилишлари учун шароитлар яратишга кўмаклашиш;

• социал туризм соҳасида давлат дастурлари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа қарорлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш ҳамда жамоатчилик назоратини амалга ошириш;

• инклюзив туризмни ривожлантириш доирасида болалар, ёшлар, учинчи ёш тоифа вакиллари, шунингдек ногиронлиги бўлган кишилар учун туризм ҳамда экскурсияларни ташкил этишга кўмаклашиш ва б.

Ўзбекистон социал туризм ассоциацияси мамлакатимизда инклюзив туризмни ривожлантиришга ҳамда бу борада хорижий турдош уюшмалар билан ҳамкорлик алоқаларни ўрнатиш йўлида хизмат қилади.

Социал туризм ассоциацияси кенгаши раиси этиб Изатилло Ходжаев тайинланди. Унинг сўзларига кўра, Ассоциация Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантиришга ҳисса қўшиш истагидаги жисмоний шахсларни бирлаштириш ва уларнинг саъй-ҳаракатларини социал туризмни ривожлантиришга йўналтириш, жумладан болалар, ёшлар, кексалар, шунингдек ногиронлиги бўлган юртдошларимизнинг саёҳатларини ташкил этишга кўмаклашади.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан ҳамкорликда имконияти чекланган юртдошларимиз учун “Саёҳат барча учун!” хайрия саёҳати ташкил этилади ҳамда уларнинг диққатга сазовор масканларда саёҳат қилиш имкониятларини баҳолаш ишлари амалга оширилади. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан