Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда сўнгги икки йил ичида коррупцион жиноятлар оқибатида қанча бюджет маблағлари талон-торож қилингани маълум қилинди
9.02.2021 12:56,  
133

Ўзбекистонда охирги икки йилда коррупциявий жиноятлар оқибатида 371 миллиард сўм бюджет маблағини талон-торож қилиш ҳолати аниқланган. Бу қилмишлар учун 2477 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган, деб хабар беради Бош прокуратура матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати ва Ҳисоб палатаси томонидан тузилган республика ва ҳудудий ишчи гуруҳлари қурилиш, коммунал хўжалиги ва йўл қурилиши соҳаларида қонунийлик қандай таъминланаётганини ўрганмоқда.

Жумладан, прокурорлар томонидан қонунчилик ижроси устидан назорат йўналишида 452 объектда текшириш ўтказилган.

Қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан тегишли давлат органларига 46 тақдимнома киритилган. 337 нафар шахс маъмурий ва 22 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилган. Келгусида қонун бузилишига йўл қўймаслик тўғрисида 126 нафар мансабдор шахс ёзма равишда огоҳлантирилган.

Давлат раҳбарининг топшириғига асосан, 1379 янги объектнинг лойиҳа ҳужжати қайта кўриб чиқилганда дастлабки қийматга нисбатан 1,5 триллион сўм ёки 22 фоиз харажатлар ортиқча ва асоссиз киритилгани аниқланиб, қисқартирилган.

Бундан ташқари, Ҳисоб палатаси томонидан бугунги кунда жами 82 объектда бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши бўйича текшириш ўтказилиб, 66 миллиард сўмлик молиявий хато ва камчилик мавжудлиги аниқланган.

Шу билан бирга, 23 миллиард сўмлик 21 объектни қуриш юзасидан давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ўтказилган тендер ва танловларда буюртмачи ва пудратчилар ўртасида қариндош-уруғчилик, таниш-билишчилик ҳолатларига йўл қўйилган.

Текширишларда аниқланган жиддий қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 111 жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётган жиноят ишлари қатъий назоратга олинди ва айни пайтга келиб 24 жиноят иши суд муҳокамасига юборилиб, айбдорларга нисбатан жазо муқаррарлиги таъминланган.

Ушбу тоифадаги жиноят ишлари бўйича давлат ва жамият манфаатларига 260,7 миллиард сўмлик моддий зарар етказилгани аниқланиб, унинг 47,6 миллиард сўми ундирилган.

Етказилган зарарларни ихтиёрий тўламасдан келаётган, тергов ва суддан яшириниши эҳтимоли бўлган 36 нафар шахсга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан