Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон сунъий интеллектни ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқмоқчи
9.05.2020 10:30,  
167

Ўзбекистонда илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини 2020-2022 йилларда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” лойиҳаси эълон қилинди.

Ҳужжатга кўра, сунъий интеллектни босқичма-босқич ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда. Бунда мамлакатнинг интеллектуал ва технологик салоҳиятини ошириш бўйича илғор халқаро тажрибаларни ўрганиш, хорижий тажрибалар асосида сунъий интеллектни босқичма-босқич ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш, стратегия лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш ва тасдиқланган стратегиянинг ижросини таъминлаш назарда тутилади.

Масъул ижрочилар — Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдураҳмонов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Содиқов), вазирлик ва идоралар.

Шунингдек, ихтирочилик ва рационализаторлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш кутиляпти. Бунда ихтирочилик ва рационализаторлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича норматив ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда норматив ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш мўлжалланган.

Масъул ижрочилар — Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдураҳмонов), вазирлик ва идоралар.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан