Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда туризм полицияси ходимлари янги формага эга бўлди (фото)
10.10.2020 17:12,  
1227

Чет эллик туристларнинг хавфсизлигини таъминлаш, улар ташриф буюрадиган маскан, жойларда керакли ёрдамларни кўрсатиш бўйича ички ишлар органлари хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари фаолият олиб боради.

Мазкур соҳа ходимларининг янги форма кийим-бошлари бўйича намуналар лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бугунги кунда янги намунадаги форма тайёр бўлиб, Тошкент шаҳар ва пойтахт вилояти ходимларида синовдан ўтказилмоқда. Бу ҳақда ИИВ Хавфсиз туризмни таъминлашни мувофиқлаштириш бошқармаси хабар берди.

Форма кийимини ишлаб чиқишда аввало кўринишига аҳамият қаратилди, шу билан бирга унинг қулайлиги, замонавий дизайнга эга эканлиги ҳам эътибордан четда қолмади, албатта. Бундан ташқари, бўлинмалар ходимлари фаолиятининг ўзига хос жиҳатлари, мамлакатимиз ҳудудидаги иқлим шароитлари ва замонавий талаблар инобатга олинди.

Лойиҳа жараёнида хорижий давлатлар тажрибаси ҳам ўрганилган эди. Уринишлар натижаси ўлароқ бугунги кунда яратилиб, ходимлар учун тақдим этилган форма кийим-боши мазкур йил давомида синовдан ўтказилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан