Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда вакцина олган 71 кишида ножўя таъсир кузатилгани айтилмоқда
7.04.2021 22:44,  
482

Эмлашдан сўнг, 49 602 фуқародан 71 нафарида ножўя таъсирлар кузатилган. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Отабеков бугун, 7 апрель куни АОКАда бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.

Унга кўра, ҳозирги кунга қадар умумий эмланганлар орасида енгил даражадаги ножўя таъсирлар 71 ҳолатда қайд этилган. Булар қуйидагича ножўя таъсирлар:

  • 45,7 фоизида тана ҳароратининг 37,5 даражадан ошиши;
  • 21,2 фоизида танада оғриқ;
  • 14,1 фоизида эмлаган жойда қичишиш;
  • 11,2 фоизида енгил бош оғриғи;
  • 6,1 фоизида эмланган жойда оғриқнинг пайдо бўлиши;
  • 2,7 фоизида асабийлашиш, ҳолсизланиш, қўрқиш каби белгилар.

Унинг қайд этишича, шу вақтгача эмланган фуқароларда жиддий асоратлар кузатилмаган.

Нурмат Отабековнинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда жами 49 602 фуқаро эмланган, уларнинг 29 860 нафари AstraZeneca вакцинаси билан, қолган 19 742 нафари эса ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси билан эмланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан