Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда Volkswagen автомобилларини ишлаб чиқариш бошланмоқда
3.06.2020 12:20,  
1706

Жорий йилнинг март ойида «Ўзавтосаноат» АЖ ва «Фольксваген Груп Рус» концерни ўртасида «Жиззах Автомобиль Заводи» МЧЖ компанияси базасида енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида Келишув имзоланган эди. 

«Ўзавтосаноат» хабарида айтилишича, бугунги кунда 45 гектар майдонда жойлашган заводнинг қурилиш ишлари якуний босқичида турибди. Завод ва офиснинг асосий қисми бинолари битказилди ва фойдаланиш учун тайёр.

Фото: Ўзавтосаноат

Енгил тижорат автомобиллари ишлаб чиқариш жараёнини жадаллаштириш мақсадида Ўзбекистонга Volkswagen Caddy автомобилларининг бир қисми келтирилиб, улар сертификация бўйича ваколатли органларга иқлим синовлари ва омологация бўйича махсус текширувлардан ўтказиш учун топширилди. Ҳозирда «Ўзстандарт» агентлиги томонидан сертификациялаш ва транспорт воситаларининг амалдаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини тасдиқлаш, жумладан сертификацияловчи орган томонидан назорат иқлим текширувлари ва Умумий техник регламент талабларига биноан бошқа синовларни ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда.

Фото: Ўзавтосаноат

Бир вақтнинг ўзида «Жиззах Авто» МЧЖ томонидан «Фольксваген» дилерлик тармоғини ривожлантириш мақсадида республика ҳудудларидаги қатор дилерлик корхоналар ҳамкорлик қилиш учун танлаб олинди. Volkswagen Caddy русумли автомобиллар савдоси шу йилнинг июль ойидан бошланиши режалаштирилмоқда.

Фото: Ўзавтосаноат

Volkswagen Caddy - 7 ўриндиқли (5-ўриндиқли кўриниши ҳам мавжуд) йўловчи ва юк минивени. Автомобиль ҳам бизнес юритишга, ҳам оилавий фойдаланиш учун тўғри келади. Тежамкор ва технологик (MPI) двигатель 1,6 литр қувватга эга, бензинда ишлайди. Ёқилғи сарфи – шаҳарда 100 км.га 9,3 литр, трассада  100 км.га 6,1 литр.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан