Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда хизмат кўрсатиш соҳасидаги айрим товарлар 3 йилга божхона божидан озод қилинмоқда
4.10.2021 13:53,  
262

«Хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент фармони қабул қилинди, деб хабар беради Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали.

Фармонга кўра, Ўзбекистонга олиб киришда қуйидаги товарлар ва транспортлар учун божхона божи бўйича имтиёзларнинг амал қилиш муддати 2024 йил 1 январгача узайтирилади:

белгиланган рўйхат бўйича юридик шахслар томонидан, шу жумладан, лизинг шартномаси асосида олиб кириладиган янги тиббиёт асбоб-ускуналари, бутловчи буюмлар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари ҳамда сарфлаш материаллари;

нодавлат тиббиёт ташкилотлари учун янги тез тиббий ёрдам автомобиллари;

белгиланган рўйхатларга кўра тематик хиёбонлар, меҳмонхона ва бошқа жойлаштириш воситаларини қуриш, қайта таъмирлаш ва жиҳозлаш учун асбоб-ускуналар, техника, хом ашё, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, қурилиш ва бошқа материаллар;

ишлаб чиқарилганига 5 йилдан ортиқ бўлмаган, йўловчиларни ташишда фойдаланиладиган 8 ва ундан ортиқ ўриндиқларга эга транспортлар;

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган, транспорт-логистика хизматлари кўрсатишга мўлжалланган, белгиланган рўйхатлардаги омборхона ускуналари, юк ортиш-тушириш техникаси, агрегатлар, эҳтиёт қисмлар;

дор (осма) йўллари, тоғ-чанғи кўтаргичлар, фуникулёрлар ва бошқа ўхшаш объектлар, «банжи-жампинг» ва «зиплайн» аттракционлари, бошқариладиган (дирижабл, ҳаво шари) ва бошқарилмайдиган аэростатлар, гондолалар, «рафтинг» ва «флайбординг» учун ускуналар, механизмлар ва эҳтиёт қисмлар.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан