Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда янги унвон таъсис этилади.Уни кимлар олади?
18.01.2021 09:29,  
536

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган гидрометеоролог” фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

Лойиҳага кўра, фахрий унвон гидрометеорология ва атроф табиий муҳит мониторинги соҳасини ривожлантириш, гидрометеорлогик ишлаб чиқаришни кенгайтириш, гидрометеорология соҳаси моддий-техника базасини яратиш ва мустаҳкамлаш, гидрометеорология ишларини амалга оширишда замонавий ва инновацион технологияларни ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш, соҳа учун чуқур билимга эга кадрлар тайёрлаш борасидаги катта хизматлари учун гидрометеорология тармоғининг юқори малакали гидрометеорологлари ва муҳандис-техник ходимларига ҳамда илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларининг тажрибали мутахассисларига берилади.

Ҳужжатда “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган гидрометеоролог” кўкрак нишони тавсифи келтирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан