Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда Янги йил куни қор ёғадими?
23.12.2021 11:38,  
1068

Ўзбекистонда қор ёғиши камайиб боришига сабаб нима, Янги йил байрами куни қор ёғадими? Бу каби саволларга «Ўзгидромет» етакчи мутахассиси Эркин Абдулаҳатов ЎзАга берган интервьюсида жавоб берди.

Унинг сўзларига кўра, «Ўзгидромет» ўз ваколат доирасида уч муддатли об-ҳаво прогноз хабарларини ишлаб чиқади — қисқа, ўрта ва узоқ муддатли об-ҳаво прогноз хабарлари.

Қисқа ва ўрта муддатли об-ҳаво прогноз хабарлари келгуси 5 кунлик давр учун ишлаб чиқилади ва бунда прогноз хабарларида ёғингарчиликнинг турлари (ёмғир, қор, дўл) аниқ кўрсатиб ўтилади. 5 кундан кейинги кунлар учун ишлаб чиқиладиган прогноз хабарлар узоқ муддатли об-ҳаво прогноз хабарларига кириб, бунда ёғингарчилик ва уларнинг турларини аниқ бир кунда бўлиб ўтиши кўрсатилмайди. Бу каби прогноз хабарлар ойнинг ўн кунликлари ва айрим беш кунликлар учун ишлаб чиқилади. Унда ҳаво ҳарорати ва ёғингарчиликларнинг меъёрдан кўп ёки камлиги кўрсатиб ўтилади.

«Янги йил арафасида халқимиз Янги йил кечасини қандай об-ҳаво қаршисида кутиб олиши тўғрисидаги саволлар кўпчиликни қизиқтиради. Янги йил арафалари, яъни 30—31 декабргача яна 8-9 кун бор ва бу кунлар учун тузиладиган об-ҳаво прогнозлари узоқ муддатли об-ҳаво прогнозлар сарасига киради. ‘Ўзгидромет’ ваколат доирасида узоқ муддатли об-ҳаво прогнозларида аниқ муддат учун ёғингарчилик бўлиши кўрсатиб ўтилмайди.

Аммо метеоролог сифатида, атмосферадаги ҳаво оқимлариининг ҳаракатини синчков таҳлил қилган мутахассис сифатида 30—31 декабрь кунлари республикамизда ёғингарчилик кутилмайди. Демак, республика аҳолиси байрамни қорли об-ҳавосиз кутиб олиши мумкин», — деган Эркин Абдулаҳатов.

Унинг айтишича, Ўзбекистонда қиш мавсумида қор ёғиши учун шимол ва шимоли-ғарбдан совуқ ҳаво оқимлари тез-тез республика ҳудудларига кириб келиши керак бўлади.

«Бошқача айтганда, бизнинг минтақада айни шу ҳаво оқимларидан қор ёғади. Таҳлилларга кўра, ҳозирда йил давомида совуқ ҳаво оқимларининг республика ҳудудларига кириб келиши ўтган аср охирларига нисбатан нақд икки баробарга камайган. Бунинг натижасида, 2016 йилдан бошлаб, қишда ёғиб ўтган қорлар давомийлиги ва ерда ҳосил бўлган қор қопламининг суткалаб эримасдан туриш ҳолатлари кескин камайиб кетди. Бир сўз билан айтганда, қиш мавсумида илиқ қиш кунлари сонининг ортиши кузатилмоқда», — деб қайд этган «Ўзгидромет» етакчи мутахассиси.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан