Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда йил охирига қадар дарахтларни кесиш ман этилди
6.02.2021 10:55,  
107

Шавкат Мирзиёевнинг 3 февралдаги фармони билан республикада давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарнинг қимматбаҳо навлари кесилишига жорий этилган мораторийнинг амал қилиш муддати 2021 йил 31 декабргача узайтирилди, деб хабар бермоқда "Gazeta.uz" нашри.

Тошкентдаги маҳаллаларга ажратилган пул ва дарахт экиш масаласи - видео
 
Ҳужжат билан ҳар бир кесилган дарахт ва буталар учун компенсация тарзида 10 туп қимматлилиги жиҳатидан кесиладиган дарахт ва буталардан кам бўлмаган, йирик ўлчамли кўчат экиш ҳамда уларни камида икки йил давомида парвариш қилиш мажбурияти киритилмоқда.

Шунингдек, ноқонуний кесилган дарахт ва буталар учун эса уч йил давомида парваришлаш шарти билан 100 туп кўчат экиш мажбурий этиб белгиланмоқда.

Дарахт ва буталарнинг кесилишига жорий этилган мораторий талабларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида дарахт ва буталарнинг ноқонуний кесилишини аниқлаган ёки олдини олган фуқароларни рағбатлантириш тизими жорий этилади.

В Куйичирчикском районе Ташкентской области обнаружена вырубка 52 деревьев.
 
Аввалроқ Давлат экология қўмитаси мораторий муддатини бир йилга узайтириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, дарахтларни ноқонуний кесганлик учун жарима миқдори икки бараварга оширилганди.

Бунга қадар Президентнинг 2019 йилдаги 30 октябрдаги фармони билан мораторий муддати 2019 йил 1 ноябрдан 2020 йил 31 декабрга қадар жорий этилган эди.

Мазкур ҳужжат қабул қилингунга қадар, январь ойида Сергели туманида 14 туп ҳар хил турдаги дарахтлар рухсатномасиз илдиз қисмидан қўпориб ташланди. Оқибатда ўсимлик дунёсига 151 миллион сўмлик зарар етказилди.



Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан