Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда ёввойи ҳайвонларни ҳақ тўлаш эвазига ов қилиш мумкин бўлади
11.07.2020 15:43,  
556

«Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги қонун президент томонидан имзоланди.

Қонунга мувофиқ, овчилик хўжалиги қуйидаги мақсадларда ташкил этилади:

  • - ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланишга доир биотехник тадбирларни ўтказиш;
  • - ёввойи ҳамда тутиладиган ёввойи ҳайвонларнинг ҳисобини юритиш;
  • - юридик ва жисмоний шахсларга овчилик хизматлари кўрсатиш билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш.

Қонунга кўра, табиий эркинлик ҳолатида яшаётган, ов қилиш жойларига, шу жумладан овчилик хўжалигидан ташқарига қўйиб юборилган ёввойи ҳайвонлар давлат мулкидир ва Давлат овчилик фондини ташкил этади.

Ёввойи ҳайвонларни тутишга доир ҳар йилги квота ҳамда қўшимча квота Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Ёввойи ҳайвонларни ов қилиш ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади.

Овчилик хўжалигини юритиш учун ов қилиш жойларини бериш тўғрисидаги шартнома юридик ва жисмоний шахслар билан тасарруфида ов қилиш жойлари бўлган қуйидаги давлат органлари ўртасида 3 йилдан 10 йилгача бўлган муддатга тузилади:

  • Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси
  • Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан