Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистондаги иккита банкдаги давлат улуши ЕТТБга сотилиши мумкин
6.03.2020 18:05,  
332

Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистондаги иккита банк улушларини сотиб олишни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда банкнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Алкис Дракинос матбуот анжуманида маълум қилди деб хабар беради Spot нашри.

Дракиноснинг сўзларига кўра, ташкилот шу йўл билан Ўзбекистондаги банк сектори хусусийлаштирилишини қўллаб-қувватлайди. Хусусан, ЕТТБ “Асакабанк” ва “Алоқабанк” акцияларини сотиб олишни режалаштирмоқда.

Ҳозирда Асакабанкни ҳар томонлама ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ишлари олиб борилмоқда, чунки бу хусусийлаштиришга олиб борадиган ислоҳотлар учун устувор йўналишдир. Кейин Алоқабанк ўрганиб чиқилади.

Банклардан ташқари ЕТТБ барқарор инфратузилма, қайта тикланадиган энергия лойиҳалари доирасида ҳамкорлик қилишни хоҳлайди.

Ҳозирда ҳукумат кенг кўламли хусусийлаштириш лойиҳаси устида ишламоқда. Лойиҳага кўра, 1115 та давлат корхонаси тўлиқ хусусийлаштирилади.

Ҳозирда “Асакабанк” АТБнинг 95,9 % акцияси, АТ “Алоқабанк”нинг 94,2 % акциялари давлат ихтиёрида ва хусусийлаштириш лойиҳасига кўра, 2025 йилга қадар ушбу улуш сотилиб бўлиши керак.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан