Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистондаги коллеж ва техникумларга кириш учун тест синовлари қачон ўтказилиши маълум қилинди
7.11.2021 12:17,  
139

Ўзбекистонда 10–20 ноябрь кунлари коллеж ва техникумларга кундузги таълим шаклида ўқишга кириш учун тест синовлари ўтказилади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълум қилди.

Маълум қилинишича, ёшлар ҳамда меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган ходимларни касб ёки мутахассисликлар эгаллашини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2021–2022-ўқув йилида коллеж ва техникумларга сиртқи, кечки ва дуал таълим шакллари бўйича рўйхатдан ўтган абитуриентлар кириш имтиҳонларисиз тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади.

2021–2022-ўқув йили қабулида коллеж ва техникумларга кундузги таълим шаклида ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларни белгиланган қабул параметрларига нисбатан танлов ортган касб (мутахассислик)ларга Давлат тест маркази томонидан 2021 йил 10–20 ноябрь кунлари тест синовлари ташкил қилинади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан