Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистондаги мактабларда 6 фанни бирлаштирган Science фани жорий этилади
8.11.2020 12:45,  
370

Қайд этилишича, бир қатор ривожланган хорижий давлатлар таълим тизимида табиий фанлар (биология, география, кимё, физика) 1—6-синфларда Science дастури асосида ўқитилади.

Science фанлар айни вақтда ўқитиб келинаётган 1—2-синфда «Атрофимиздаги олам», 3—4-синфларда «Табиатшунослик», юқори синфларда эса 4 та алоҳида фанлар, яъни география, биология, физика (6-синфдан бошлаб), кимё (7-синфдан бошлаб) фанларини ўзида бирлаштиради.

«Табиий (Science) фанларнинг афзалликлари ва аҳамияти шундан иборатки, фан орқали ўқувчи оламнинг яхлит, ажралмас, бир бутунлигини англайди, илмий дунёқараши шаклланади, тадқиқотчилик кўникмалари ривожланади. Натижада PISA, TIMSS каби халқаро тадқиқотларда муваффақиятли иштирок этиш имконияти кенгаяди», — дейилади хабарда.

Ўзбекистон Халқ таълими ҳузуридаги Республика таълим маркази томонидан Табиий (Science) фанлар бўйича Миллий ўқув дастури лойиҳаси яратилиб, муҳокама қўйилган.

Аввалроқ Ўзбекистондаги мактабларда 2021/2022-ўқув йилидан жисмоний тарбия дарси ҳафтада 2 соатдан ўтилиши хабар берилганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан