Ўзбекистондаги мобил алоқа абонентлари 1 июль ҳолатига кўра, 27,5 миллионга етди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
Шу жумладан, аҳолида 24 миллион 868,1 мингта абонентни ташкил этиб, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 8,8 фоизга ошган. Мамлакат аҳолисининг мобил алоқа билан таъминлангани ҳар 100 киши ҳисобига 72 бирликка етган.