Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистондаги тиббиёт олийгоҳларининг талабалари антропометрик маълумотларни йиғишга мажбурий сафарбар этилганини комиссия ўрганади
22.01.2021 11:06,  
160

Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш Миллий комиссияси томонидан Давлат меҳнат инспекцияси билан биргаликда тиббиёт йўналишидаги ОТМ битирувчи талабалари ҳудудларнинг амбулатор-поликлиника муассасаларига аҳолининг антропометрик маълумотларини йиғишга мажбурий сафарбар этилганлиги тўғрисида ҳолатларни ўрганишни бошлади. Бу ҳақда комиссия хабарида сўз бўради.

«Мазкур масалани ўрганиш якунлари юзасидан қўшимча маълумот берилади», — дейилади хабарда.

Ижтимоий тармоқларда тиббиёт таълим муассасалари битирувчи курслари бирламчи тиббиёт муассасаларига амалиётга юборилаётгани ҳамда улар тиббий хатлов жараёнларида қатнашиб, аҳолининг антропометрик ўлчовларини олиш ишларига жалб этилаётгани ҳақида турли мазмундаги маълумотлар берилмоқда.

«Буларнинг барчаси пандемия даврида амалга оширилмоқда!», — дейди талабалар ишини мувофиқлаштиришга жалб этилган ўқитувчилардан бири.

Шунингдек, интернетда талабаларга бирлашиш ва «25 январдан мажбурий меҳнат билан шуғулланишга бормаслик» борасидаги мурожаат ҳам пайдо бўлган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати 21 январь куни вазирнинг биринчи ўринбосари Амрилло Иноятовнинг бу борадаги баёноти билан бўлишди.

У талабалар антропометрик маълумотларни йиғишга мажбуран жалб этилаётгани тўғрисидаги хабарни ёлғон деб атаган: Улар аҳолининг антропометрик ўлчовларини олаётгани йўқ. Бу ишни ҳамширалар ҳам қилиши мумкин».

«Бу тадбирга жалб қилинган битирувчи курс талабалари, клиник ординаторлар, оилавий шифокор сифатида ҳар бир фуқарони ҳам саломатлиги, ҳам касалланиш кўрсатгичларини ўрганадилар, уларни керакли кўрик ва текширувлардан ўтказадилар. Бу фаолият уларни ўқитувчи-домлалари иштирокида ва назоратида олиб борилиши лозим ҳамда ўқув жараёнининг муҳим қисми бўлиб ҳисобланади», — дейди вазирнинг биринчи ўринбосари.

Иноятовнинг маълум қилишича, ҳудудларда амалиёт ўтаётган талабалар шу йилнинг 25 январь куни одатий ўқув жараёнларига қайтади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан