Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистондаги тўй маросимида қатнашган Қозоғистон фуқаросида коронавирус аниқланди
30.03.2020 17:53,  
1265

Қозоғистонда 29 март куни коронавирус инфекцияси қайд қилинган беморлар орасида Ўзбекистондан қайтган шахс борлиги маълум қилинди. Бу ҳақда TengriNews агентлиги Олмаота вилояти ҳокимининг ахборот хизматига таяниб хабар берди.

Маълум бўлишича,1960 йилда туғилган аёл 26 март куни Ўзбекистондан қайтган. У ўзининг 14 нафар қариндоши билан Тўрткўл туманидаги қишлоқлардан бирида тўйда қатнашган.

Барча шахслар 27 март куни карантинга жойлаштирилиб, улардан Covid-19 коронавирусига тест олинган. Коронавирус инфекцияси юқорида айтилган аёлда аниқланиб, юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

Ҳозирги кунда Қозоғистонда коронавирус инфекцияси билан касалланган беморлар сони 280 кишидан ошган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус пандемияси вақтида тўй, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказиш тақиқланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан