Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистондаги турклар Сардоба учун 78000 доллар ўтказди
8.05.2020 18:54,  
337

Сирдарё вилоятидаги Сардоба тўғон фалокати туфайли оғир аҳволда қолганларга ёрдам мақсадида Ўзбекистондаги турклар ва турк тадбиркорлари, Ўзбекистон ва Туркия ишбилармонлар уюшмаси (UTID) ва Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамкорлигида "Туркиядан саломлар! Сардоба, Биз биргамиз!" деб номланган жамғарма фалокатнинг дастлабки куниданоқ ташкил қилинган эди. 

Бугунги кунга келиб жамғармада 686 500 000 сўм ва 10 300 АҚШ доллари миқдорида ёрдам пули йиғилди. Ушбу маблағ Ўзбекистон ҳукумати томонидан Сардоба учун очилган расмий ҳисобга ўтказилди. 

Ушбу акция давом этмоқда ва келгусида йиғиладиган моддий ёрдам такрор эълон қилиниб, расмий ҳисоб рақамига ўтказилади. 

"Ўзбекистонда яшайдиган турклар ҳар қандай вазиятда ҳар доим  Ўзбекистонлик биродарларимизга далда бўлишда давом этадилар", дейилади Туркия элхихонаси юборган хабарномада.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан