Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонга Испаниядан «Афросиёб» поезди олиб келинди
25.07.2021 19:15,  
142

«Афросиёб»нинг янги ҳаракат таркиби Тошкентга етказилди, дея хабар бермоқда «Ўзбекистон темир йўллари» ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, июль ойи бошида Испаниянинг «Patentes Talgo S.L.U.» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган «Афросиёб»нинг янги поезди Испаниянинг Билбао шаҳридан Тошкентга жўнатилган.

Дастлаб, янги поезд махсус юк кемада 4000 км масофани босиб ўтиб, Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига етказилган. У ерда ҳаракат таркибининг барча вагон ва локомотивлари йиғилиб, яхлит ҳолатга келтирилган.

Поезд 20 июль куни темир йўл орқали Ўзбекистонга жўнатилди. Россия ва Қозоғистон ҳудудларидан яна 4200 км масофани босиб ўтиб, 24 июль куни кечки пайт Тошкентга етказилди.

«Эслатиб ўтамиз, ушбу русумдаги поезд Ўзбекистонда бешинчи бўлиб ҳисобланмоқда. Жорий йил якунига қадар яна битта шу турдаги юқори тезликда ҳаракатланувчи поезд келтирилади. Ҳозирги вақтда Ўзбекистон ривожланган юқори тезликдаги темир йўл инфратузилмасига эга бўлган 20 дунё мамлакатлари рўйхатидан ўрин олган бўлиб, дунёнинг юқори тезликдаги поездлари рейтинги (Global High-Speed Train Ranking)га киритилган Марказий Осиёнинг ягона мамлакати ҳисобланади», — дейилади хабарда.

Қўшимча қилинишича, келтирилган янги поезднинг расмий тақдимот маросими шу кунларда, карантин чекловларининг барча меъёр ва қоидаларини инобатга олган ҳолда амалга оширилади.

Аввалроқ, поезд 11 та вагон ва 2 та локомотивдан иборат эканлиги ҳақида хабар берилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан