Аввалроқ Ўзбекистон 2021 йил сўнггига қадар иккита “Афросиёб” тезюрар йўловчи поездини сотиб олиши ҳақида хабар берган эдик. Айни дамда ушбу поезд ва вагонларни олиб келиш ишлари давом этмоқда.
“Айни кунда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ мутахассислари россиялик ҳамкасблари билан ҳамкорликда мазкур замонаивй поездни рельесга қўйиб мамлакатимизга олиб келишга ҳозирлашмоқда”, дейилади хабарда.
Хабар берилишича, жорий йил 30 июнь куни Испаниянинг Бильбао портидан “Афросиёб” поезди, яъни 2 та локомотив ва 11 та вагони, шунингдек, алоҳида яна 4 та вагон ортилган кема Россиянинг Санкт-Петербург портига етиб келган.
Маълумот учун, “Афросиёб” поездларини сотиб олиш масаласи Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг 2021-2023 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида келтириб ўтилган.