Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонга келаси ҳафтада совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши натижасида ҳарорат пасайиши кутилмоқда
16.04.2021 17:42,  
901

Ўзбекистонда 16 апрель куни ёғингарчилик кутилмайди, ҳаво ҳарорати 22-27 даража илиқ атрофида бўлиши кутилмоқда. Кейинги 3 кун ичида республика бўйича апрель ойи ўртаси учун меъёрий қийматларга яқин бўлган ҳаво ҳарорати билан илиқ ва асосан қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».

Қайд этилишича, республика ҳудудининг кўп қисмида 17—18 апрель кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Фақат 18 апрель, якшанба куни Фарғона водийси вилоятларида, шунингдек, республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида, 19 апрель, душанба куни эса республика шимолида баъзи жойларда ёмғир ёғиши момақалдироқ бўлиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати 16—19 апрелда кечалари 9-14 даража илиқ, кундуз кунлари 22-27 даража илиқ атрофида бўлади.

Дам олиш кунлари Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида 2000 метрдан юқорида қор кўчиши хавфи бор.

20 апрелда Ўзбекистон ҳудудига шимоли-ғарбий оқим билан Россия ҳудудларидан совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади. 20—21 апрелда кўпгина вилоятларда (республиканинг шимолидан ташқари) ёмғир ёғади, шамолнинг кучайиши кутилмоқда. Ҳафтанинг ўртасига келиб, ҳарорат 10-12 даражага пасаяди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан