Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонга олиб кетилаётган ИВЛ аппаратлар қозоқ чегарачилари томонидан тутиб қолинди
28.07.2020 10:02,  
628

Қозоғистондан Ўзбекистонга олиб чиқилаётган сунъий шамоллатиш аппаратлари чегарада қозоқ божхоначилари томонидан тутиб қолинди. Ноқонуний юк Атамекен божхона постида ушланди, деб хабар беради "Tengrinews.kz" нашри Туркистон вилояти Давлат даромадлари бошқармаси матбуот хизматига таяниб.

5 та сунъий шамоллатиш аппаратлари Ўзбекистон фуқаролари томонидан олиб чиқишга уринилган. Ускуналар учта юк машинаси кабинасида ташилган.

Ушбу факт бўйича барча материаллар қўшимча тергов тадбирларини ўтказиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилди.

Ҳозирда Қозоғистонда бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам ИВЛ аппаратларга бўлган талаб катта. Ўзбекистон ССВ хабарига кўра, ҳозирда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 9 710 нафар бемордан 215 нафари оғир, 81 нафари эса ўта оғир аҳволда.

ССВ нечта бемор сунъий шамоллатиш аппаратига улангани ҳақида маълумот бермаган бўлса-да, одатда аҳволи оғир беморлар ИВЛ аппаратларга муҳтож бўлишади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан