Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонга Хитойдан навбатдаги электровоз келтирилди
2.03.2022 16:24,  
76

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг «Термиз минтақавий темир йўл узели» УКга Хитойдан келтирилган замонавий ва юқори қувватга эга бўлган юк ва йўловчи  локомотивига эга бўлди.

Эслатиб ўтамиз, уни сотиб олиш Осиё тараққиёт банки иштирокида «Локомотивларни сотиб олиш йўли билан локомотивлар паркини янгилаш» лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда.

Қайд этиш лозимки, «Термиз минтақавий темир йўл узели» УК тасарруфидаги темир йўл линиялари тоғли худуднинг мураккаб рельефига эга бўлган минтақада жойлашган ва ушбу шароитда темир йўл ташувларини замонавий ва кучли электровозлар ёрдамисиз тасаввур қилиш қийин. Хитой давлат холдинг компанияси CRRC Group (China Railway Rolling Stock Corporation - «Хитой темир йўл компанияси»)да Ўзбекистон иқлим шароитларини инобатга олиб ишлаб чиқарилган электровозлар мана бир неча йилдан бери ўзини яхши томонидан кўрсатиб келмоқда.

Янги келтирилган электровоз юқори қувватга эга 2 секциядан иборат 8 ўқли йўловчи ва юк электровози бўлиб, унинг қуввати 9,600 кВт ни ташкил этади. Унинг қуввати туфайли локомотив барча об-ҳаво шароитларида оғир юклар билан ортиқча қийинчиликларсиз ҳаракатлана олади.

Техник тавсифига кўра, мазкур турдаги локомотив тезликни соатига 120 км.гача ошириши мумкин. Ҳар бир локомотивнинг ишлаш муддати – 40 йил.  

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан