Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонлик қиз Москвада жинсий қулликдан қочишга муваффақ бўлди
5.03.2020 14:58,  
1393

Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари 18 ёшли Ўзбекистон фуқароси Дилшода Ю.нинг “бир неча ой давомида Москвада жинсий қулликка мажбурлангани” ҳақидаги аризасига биноан текширув ўтказяпти. 

Қизнинг сўзларига кўра, 2019 йил бошида у дугонасининг таклифи билан Москвага келган. Бу ерда унга дўконда сотувчилик қилиши ҳақида айтишган. Аммо Дилшода Москвага келиши билан уни фоҳишалик қилишга мажбурлашган. Қизни Люблино туманидаги хонадонга олиб боришган ва бир неча ой давомида эркакларга пулли “хизмат кўрсатиши” учун ушлаб туришган. 

Орадан икки ой ўтгач, қиз бу хонадондан қочишнинг уддасидан чиққан, бироқ орадан кўп ўтмай фоҳишахона ташкилотчилари уни топиб олиб, куч билан ортга қайтарган.

Жабрланувчининг сўзларига кўра, бир нечта қизлар мунтазам равишда уни калтаклаб, оиласидагиларни ўлдириб юбориш билан таҳдид қилиб, эркакларга жинсий “хизмат кўрсатиш”га мажбурлаб келган. 

Қиз иккинчи марта ҳам фоҳишахонадан қочишга муваффақ бўлган ва бу сафар полицияга бориб, ариза ёзган. 

Дилшода Ю. Кўрсатган манзилга борган полиция ходималри у ерда Ўзбекистон фуқароси бўлган, 1990 ва 2000 йили туғилган аёлларни қўлга олган. 

Айни ҳолат бўйича текширув давом этаётгани айтилади.     

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан