Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонлик аёллар Туркияда фоҳишалик қилгани учун ҳибсга олинди
7.11.2019 12:03,  
999

Туркиянинг Артвин вилояти, Ҳопа туманида Россия, Украина, Ўзбекистон ва Грузия фуқароси бўлган аёллар фоҳишалик қилгани учун ҳибсга олинди. Бу ҳақда 6 ноябр, чоршанба куни Haberler ахборот нашри маълум қилди.

Тарқатилган хабарга кўра аёллар сўнгги саккиз ой давомида шаҳардаги меҳмонхоналар ва тунги клубларда “ишлаган”.

Ўтказилган тезкор тергов амалиётлари натижасида Артвин полицияси ходимлари фоҳишаликда айбланаётган 33 нафар ёш аёл ва ушбу жиноий бизнес ташкилотчиларини қўлга олган. Терговда йиғилган маълумотларга кўра бу шахслар бошқа шаҳарлардаги фоҳишалик хизматларини ташкиллаштиришга ҳам алоқадор бўлиши мумкин.

Қўлган олинган аёлларнинг 5 нафари ўзбекистонлик, 20 нафари Грузия, 4 нафари Қирғизистон, 3 нафари Россия ва 1 аёл Украина фуқароси.

Тиббий текширувдан ўтказилган 33 аёлдан 12 нафарида тери-таносил касалликлари борлиги аниқланган.

Ҳозирда бу аёллар ўз ватанларига депортация қилиниши учун минтақадаги муҳожирлик бошқармасида ушлаб турилибди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан