Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонлик олимлар коронавируснинг «Британия штамми»ни аниқловчи тест тизими устида иш олиб бормоқда
26.01.2021 09:34,  
64

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари Ш.Турдиқулова Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси муваққат ишлар вакили Асуши Суда билан музокара ўтказди.

Инновацияларни Ўзбекистон давлат бошқаруви ва иқтисодиётининг реал секторига жорий этиш бўйича ваколатли орган сифатида Инновасион ривожланиш вазирлиги томонидан Япония билан илмий-техник ҳамкорликни ривожлантириш ва кенгайтириш бўйича қатор ишлар олиб борилмоқда.

Инновацион ривожланиш вазири биринчи ўринбосари вазирлик томонидан коронавирусга қарши кураш бўйича амалга оширилаётган ишларга тўхталди. Хусусан, Хитойнинг “Анҳуи ЗҳифеиЛонгsом Биопҳармаsеутиsал” компанияси томонидан ишлаб чиқилган коронавирусга қарши ваксинанинг ИИИ фаза клиник синовларини ўтказиш жараёни, коронавирусни аниқловчи ПСР-тест тизимлари ишлаб чиқарилаётгани, Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашга доир илмий тадқиқотлар ҳақида маълумотлар берди. Мазкур тадқиқотларни амалга оширишда Япониянинг ушбу соҳадаги илмий-тадқиқот ташкилотлари ва компаниялари билан ҳамкорликка тайёрлигини билдириб ўтди.

Ш. Турдиқулова Инновацион ривожланиш вазирлиги қошидаги Илғор технологиялар маркази томонидан ПЗР-тест тизимларини яратиш ва ишлаб чиқаришни йўлга қўйилганини маълум қилиб, ушбу марказ олимлари томонидан COVID-19 вирусининг «Британия штамми»ни аниқловчи тест тизимини яратиш устида иш олиб борилаётганини маълум қилди. Япония элчихонаси вакиллари ушбу тадқиқотларни амалга оширишда ҳамкорликка тайёр япон ташкилотлари ва компанияларини топишда амалий кўмак бериш масаласини кўриб чиқишига келишилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан