Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонлик олимлар Springer Nature ресурсидан 1 йил бепул фойдаланади
3.01.2020 15:09,  
239

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва хорижий “Springer Nature” компанияси ўртасида имзоланган шартномага асосан, юртимиздаги олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар 2020 йил 1 январдан бошлаб Springer Nature компанияси электрон ресурсларидан бепул фойдаланиш имкониятига эга бўлдилар.

Ушбу имконият натижасида олимларимиз Springer Nature ресурслари билан мунтазам танишиш, йил давомида хорижий компания журналларидан фойдаланишлари мумкин бўлади. Шунингдек, Springer Nature компаниясининг рейтинг журналларида Ўзбекистоннинг мақолалар ва китобларининг сифати ва миқдорини ошириш имконияти пайдо бўлади.

Ушбу ресурслардан фойдаланиш орқали хорижий ҳамкорларни топиш, улар билан биргаликда хорижий грант танловлари доирасида инвестиция жалб қилиш имкониятини ошириш мақсадида вазирлик республикамиз олимлари учун Springer Nature компаниясининг электрон ресурсларидан 1 йил давомида бепул фойдаланиш имкониятини тақдим этди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан