Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонлик олимпиячилар Хитойни енгди (видео)
12.01.2020 20:10,  
311

Бугун Любинко Друлович бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси U23 Осиё чемпионатида Хитой билан учрашди.

Учрашув Сонгхла шаҳридаги “Тинсуланон” стадионида бўлиб ўтди.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси таркибида Абдувоҳид Неъматов, Илҳомжон Алижонов, Хусниддин Алиқулов, Исломжон Қобилов, Ҳожиакбар Алижонов, Азизжон Ғаниев, Абдулла Абдуллаев, Санжар Қодирқулов, Жасурбек Яхшибоев, Ойбек Бозоров, Бобур Абдухолиқов ўйинга тушди.

Ўйиннинг 5-дақиқасида Алижонов тепган тўп дарвозабонга тегиб қайтди ва қайтган тўпни Алиқулов яна боши билан дарвозани ишғол қилди. Лекин гол VAR тизмида текширилгандан сўнг, инобатга олинмади.

1-бўлимнинг сўнггида футболчиларимиз жарима зарбаси ишлаб олишди. Жарима зарбасини Ислом Қодиров қойилмақом ижро этиб, Ўзбекистонни олдинга олиб чиқди.

65-дақиқада ҳакам VAR тизими орқали бизнинг фойдамизга пенальти белгилади. Аммо уни Ислом Қодиров аниқ ижро эта олмади.

78-дақиқада майдонга тушган Нурулло Тўхтасинов 80-дақиқада рақиб дарвозасини нишонга олди.

Ўйин 2:0 ҳисоби билан якунланди. Олимпиячиларимиз 15 январ куни Жанубий Корея билан баҳс олиб боради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан