Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонлик туристлар ҳисобига Қозоғистон сайёҳликдан оладиган фойдасини 8 баробар оширмоқчи
12.02.2020 16:54,  
371

Қозоғистоннинг туризмдан оладиган даромади $1,44 млрдни ташкил қилган ҳолда мамлакат ЯИМнинг бир фоиздан камроқ қисмини ташкил қилади.

Ҳозирда мамлакатга энг кўп ташриф буюрадиган сайёҳлар қўшни ўзбекистонликлар саналади.

Ҳукумат келгуси беш йилда туризмдан оладиган даромадни бир неча карра ошириб $12 млрдга етказишни режалаштирмоқда деб хабар қилади Caspian News.

Бу борада мамлакат ҳукумати виза тартибини енгиллаштириш ва инфратузилмани ривожлантириш устида ишлар олиб борилмоқда.

Бу йил Қозоғистон энг тез ривожланаётган давлатлар 20 талигига киритилди.

Бутунжаҳон сайёҳлик ташкилоти маълумотига кўра, Қозоғистон туризм соҳаси йилига 10 %га ривожланиб бормоқда. 2018 йилда мамлакатга 9 миллион хорижлик ташриф буюрган (қўшни мамлакатлардан ташриф буюрганларни ҳам қўшиб ҳисоблаганда). Шунингдек, мамлакат Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари учун Россияга борадиган транзит ҳудуд сифатида ҳам кўрилади.

Мавзуга доир: Ўзбекистон дунёнинг туризм соҳаси энг тез ривожланаётган мамлакатлари орасида 4-ўрин

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан