Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонлик йигит русийзабон тиктокерлар рейтингида биринчи ўринни олди
13.10.2020 12:51,  
844

Forbes Россия илк маротаба энг кўп даромад оладиган русийзабон тиктокерлар рейтингини тузиб чиқди. Бунинг учун журнал TikTok ижтимоий тармоғидаги 50 та энг машҳур фойдаланувчининг саҳифаларини ўрганиб чиқди ва 2019 йилнинг 1 июлидан 2020 йилнинг 30 июнгача қанча пул тўлаганини ҳисоблаб чиқди.

Таъкидланишича, TikTok’дан ташқари таниқли бўлган блогерлар, мусиқачилар ва таниқлилар – масалан, Клава Кока, Катя Адушкина ҳамда Марьяна Ро киритилмаган.

Рейтингни тармоқда 9,5 миллион обуначиси бўлган 22 ёшли ўзбекистонлик Раҳим Абрамов бошқармоқда. Forbes ҳисоб-китобларига кўра, ўтган йили унинг TikTok’даги даромади 10,47 миллион рублни ташкил этди.

Рейтингнинг иккинчи ўринини эса русийзабон энг машҳур фойдаланувчи – 21 ёшли тожикистонлик Дина Саева эгаллаган. Уни тармоқда 16,4 миллион обуначи кузатади. У йил давомида 4,93 миллион рубл ишлаб топган.

Рўйхатнинг кейинги ўринида йил давомида 4,81 миллион рубл даромад қилган, 6,5 миллион обуначига эга беларуслик 23 ёшли йигит Алексей Савко турибди.

Тўлиқ рейтинг қуйидагича:

  • Раҳим Абрамов – 9,5 млн. обуначи, даромад – 10,47 млн. рубл;
  • Дина Саева – 16,4 млн. обуначи, даромад – 4,93 млн. рубл;
  • Алексей Савко – 6,5 млн. обуначи, даромад – 4,81 млн. рубл;
  • Юлия Гаврилина (Юлька Шпулька) – 7,2 млн. обуначи, даромад – 3,32 млн. рубл;
  • Валентина Карнаухова (Карнавал) – 9,1 млн. обуначи, даромад – 3,21 млн. рубл;
  • Даня Милохин – 8,6 млн. обуначи, даромад – 2,87 млн. рубл;
  • Кирилл ва Артём Верзаковлар – 6,9 млн. обуначи, даромад – 2,56 млн. рубл;
  • Анна Калашник (Хахадетка) – 4,9 млн. обуначи, даромад – 2 млн. рубл;
  • Аня Покровская (Покров) – 7,1 млн. обуначи, даромад – 1,92 млн. рубл;
  • Диана Дмитриева (Астер) – 6,5 млн. обуначи, даромад – 1,44 млн. рубл.

2020 йил август ойида Американинг Forbes журнали тиктокерлар биринчи глобал рейтингини тузди. Уни бир йилда 5 миллион доллар ишлаб топган Эддисон Рэй Истерлинг бошқарган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан