Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонликлар Мустақиллик байрамини иссиқ об-ҳавода ўтказишади
30.08.2021 14:37,  
212

Август ойининг охирги кунлари Ўзбекистоннинг кўпчилик вилоятларида қуруқ ва ҳудди ёз ойларидек иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Шунингдек, баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати ушбу кунларда кечалари +15…+20 даражани, кундуз кунлари эса +30…+35 даражани ташкил этади.

Сентябр ойининг биринчи беш кунлигида — Мустақиллик байрамини нишонлаш кунларида Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан яна иссиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши бошланади. 

Республиканинг барча ҳудудида кучсиз, баъзи жойларда бироз шамоллар билан асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат яна кўтарила бошлайди ва ҳафтанинг охирига келиб, кундуз кунлари ҳарорат +36…+39 даражагача кўтарилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан