Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ҳарорат ​43-44 даражагача кўтарилади​
22.06.2020 15:15,  
537

«Ўзгидромет» хабарига кўра, ҳарорат 39-42 даражагача, жанубий туманларда ва Навоий ва Бухоро вилоятларининг чўл зонасида 43-44 даражагача кўтарилади, бундай ҳарорат шу кун учун хос бўлган ўртача кўп йиллик қийматлардан 5-8 даражага юқори. Туркманистон ҳудудидан иссиқ ҳаво кириши кучайиши билан шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача етиши мумкин.

23 июнда Қозоғистондан атмосфера фронти ўтиши билан Ўзбекистонда об-ҳаво шароитларининг ўзгариши кутилмоқда. Республикада об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, фақат Тошкент вилоятида эрталаб ва кечқурун, Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг тоғолди ва тоғли туманларида айрим жойларга қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузги ҳарорат сезиларли пасаяди ва 35-40 даража атрофида, жанубда ва чўл зонасида 42 даража иссиқ бўлади. Ҳаво оқимининг ўзгариши билан шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучаяди.

24-25 июнда республикада об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади. Ҳарорат кечаси 19-24 даража, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.

26 июнда мамлакат шимолига, 27 июнда қолган ҳудудларга Волгабўйидан совуқ антитциклоннинг кириши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати 8-10 даражага пасайиб, 27-30 даражани ташкил қилади, бу меъёрий ҳароратдан 5-6 даражага пастдир, тунги ҳарорат эса ўша меъёрларда сақланиб қолади — 19-24 даража бўлади. Совуқ фронт ўтиши билан яна шамол кучайиб, 15-20 м/с тезликда эсиши прогноз қилинмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан