Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистоннинг давлат ташқи қарзи бир йилда 5,4 млрд. долларга ошди
27.02.2021 10:24,  
218

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 2021 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикаси номидан ва унинг кафолати остида жалб қилинган қарз қолдиғи (давлат қарзи) 23,3 млрд. доллар эквивалентини ёки ялпи ички маҳсулотга (ЯИМ) нисбатан 40,4 фоизни ташкил этди.

Хусусан, 2020 йил якунига кўра давлат ташқи қарзи 5,4 млрд. долларга ёки йил бошига нисбатан 34,4 фоизга ошиб, 2021 йил 1 январь ҳолатига 21,1 млрд. долларга ёки ЯИМга нисбатан 36,5 фоизга етди. Шундан:

  • Ўзбекистон Республикаси номидан жалб қилинган ташқи қарз - 15,1 млрд. доллар;
  • давлат кафолатлаган ташқи қарз – 6,0 млрд. доллар.

Давлат ички қарзи 23,3 трлн. сўмни (2,2 млрд. доллар) ёки ЯИМга нисбатан 3,9 фоизни ташкил этди. Шундан:

  • давлат қимматли қоғозлари – 4,0 трлн. сўм (0,4 млрд. доллар);
  • давлат кафолатлаган ички қарз – 19,3 трлн. сўм (1,8 млрд. доллар).

 

Давлат қарзининг сўнги йиллардаги ўсиши динамикасига қарамай, халқаро меъёрларга кўра Ўзбекистон Республикаси давлат қарзи (ЯИМга нисбатан – 40,4 фоиз), шу жумладан давлат ташқи қарзи (ЯИМга нисбатан – 36,5 фоиз) мўътадил даражада сақланиб қолмоқда.

«2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонунига кўра, Ўзбекистон Республикаси номидан ва давлат кафолати остида жалб қилинган давлат қарзининг суммаси ялпи ички маҳсулотнинг йиллик прогноз кўрсаткичига нисбатан 60 фоиздан ошмаслиги белгиланган. Маълумки, ушбу қонунига мувофиқ 2020 йил давомида давлат ташқи қарзини жалб этиш бўйича имзоланадиган янги шартномаларнинг чегараланган ҳажми 5,5 млрд. доллар миқдорида белгиланган.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан