Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистоннинг ЕОИИ ва ЖСТга кириш эҳтимоли ҳақида ўзбекистонликлар қандай фикрда (таҳлил)
20.05.2020 16:20,  
615

Жорий йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази фуқаролар ўртасида “Ўзбекистоннинг ЕОИИ ва ЖСТга эҳтимолий аъзо бўлиши таъсирини баҳолаш” бўйича аноним сўров ўтказди. Сўровда тадқиқотчилар, олимлар, давлат хизматчилари, хусусий сектор вакиллари, ўқитувчи ва талабалардан иборат жами 1300 дан ортиқ респондент иштирок этди.

Сўров натижалари шуни кўрсатадики, респондентларнинг 74 % Ўзбекистоннинг ЕОИИга қўшилишини қўллаб-қувватлайди. Респондентларнинг 16 % қарши, 4% нейтрал овоз беришган бўлса 6% жавоб беришга қийналишди.

Манба: Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Тадқиқот давомида ҳудудлар кесимида Жиззах, Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари респондентларининг ЕОИИга энг кўп (90% дан ортиқ) қўшилишни қўллаб-қувватлашликлари аниқланди.

Манба: Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 

Жаҳон савдо ташкилоти 

Умуман олганда, сўровнома иштирокчиларининг аксарияти (78 %) Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилишини қўллаб қувватлашмоқда. Шу билан бирга, 8% қарши эканликларини билдиришган. Респондентларнинг 7 %и нейтрал яъни жавоб беришда иккиланишди.

Ҳудудлар кесимида Навоий, Сурхондарё вилоятларида, шунингдек Қорақалпоғистон Республикасида (84-91%) ЖСТга аъзо бўлишни энг кўп қўллаб-қувватланади. Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилишига қарши бўлганлар учун Тошкент шаҳри (13%), Тошкент вилояти (18%) ва Андижон вилояти (12%) енг юқори ҳисобланади.

Ёш тоифасига кўра, ЖСТга қўшилишни 20 ёшгача бўлган ёшларнинг аксарияти (86%) қўллаб-қувватлашган бўлса. 40 ёшли иштирокчилар орасида нисбатан кам бўлди (68%).

Шунингдек, ЖСТга қўшилишга энг кўп овоз берган ўқитувчи ва талабалар (84%) бўлса, хусусий сектор вакиллари орасида эса бу фикрни қўллаб-қувватлаганлар нисбатан камроқ бўлган (70%).

Жаҳон савдо ташкилотига аъзоликнинг фуқаролар орасида энг катта хавотирли томони иқтисодиётнинг асосий тармоқлари устидан ташқи назорат бўлиб, унинг натижасида мазкур соҳалар хорижлик тадбиркорларга ўтиши мумкин. Респондентларнинг 44%и ушбу масалада ўз хавотирларини билдиришган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан