Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонасида сайёҳлик визаси бериш қайта тикланди
16.10.2021 20:21,  
29

Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси ушбу мамлакатда COVID-19 билан боғлиқ ҳолат яхшилангани туфайли туристик визалар беришни қайта тиклади. Бу ҳақда элчихона матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Ҳиндистонга сайёҳлик мақсадида ташриф буюрмоқчи бўлган барча фуқаролар 15 октябрдан бошлаб чартер рейслар орқали (фақат гуруҳли туризм учун) Ҳиндистонга туристик виза билан киришга рухсат берилади. Ҳиндистонга шу мақсадда якка тартибда ташриф буюрмоқчи фуқароларга эса 15 ноябрдан сайёҳлик визаси билан киришга рухсат берилади.

Бунинг учун улар янги сайёҳлик визасини олишлари шарт, чунки амалдаги сайёҳлик визасининг (агар фуқаро шундай визага эга бўлса) амал қилиш муддати ҳали ҳам тўхтатиб турилмоқда.

Фуқаролар Ҳиндистонга сув йўллари ёки авиапарвозлар орқали, ёки Фуқаро авиацияси вазирлиги томонидан рухсат берган ҳар қандай режали/режасиз тижорат рейслари орқали киришига рухсат берилади. Қуруқликдаги интеграциялашган назорат пунктлари орқали сайёҳлик визаси билан киришга асло йўл қўйилмайди.

Мамлакатга ташриф буюрувчилар карантин ва COVID-19 билан боғлиқ бошқа талабларга риоя этишлари шарт.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан