Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистоннинг интернет тезлиги бўйича жаҳон рейтингида юқорилади
20.05.2021 12:57,  
127

«Ookla» компаниясининг Speedtest.net сервиси 2021 йил апрел ойи натижаларига оид янги маълумотларни эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистонда мобил интернет тезлиги яхшиланганлиги қайт этилган. Бу ҳақда АКТ вазирлиги ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, бир йил ичида Ўзбекистон симли интернет тезлиги бўйича 1,5 баробарга (51,8 фоизга) ўсган, яъни 25,82 Мбит/с.дан (2020 йил апрел ҳолатига кўра) 39,2 Мбит/с.гача (2021 йил апрел ҳолатига кўра). Сўнгги уч йил ичида эса, Ўзбекистонда симли интернет тезлиги уч баробарга ўсди.

Мобил интернет тезлиги бўйича ҳам ижобий кўрсаткичлар қайд этилди, яъни жорий йил апрел ойи натижаларига кўра, Ўзбекистон яна тўртта поғонага кўтарилди. Сўнгги йилларда мамлакатимизда мобил интернет тезлиги 9,68 Мбит/с.дан (2020 йил апрел ҳолатига кўра) 17,28 Мбит/с.гача ўсди (2021 йил апрел ҳолатига кўра). Бир йил ичида ушбу кўрсаткич 78,5 фоизга кўтарилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан