Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистоннинг коррупция бўйича халқаро рейтингдаги ўрни маълум бўлди
28.01.2021 11:09,  
516

Transparency International 2020 йилги Коррупцияни қабул қилиш индексини эълон қилди.

Transparency International коррупцияга қарши курашиш халқаро нодавлат ташкилоти Коррупцияни қабул қилиш индексининг 2020 йил рейтингини ишлаб чиқди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабарига кўра, Ўзбекистон рейтингда ўз ўрнини 7 поғонага ўзгартириб, 180 давлат орасида 146-ўринни эгаллади (2019 йилда 153-ўрин). 

Коррупцияни қабул қилиш индекси давлат секторида коррупция даражаси бўйича экспертлар ва тадбиркорлар баҳолари асосида 0дан (коррупцияни қабул қилишда энг юқори кўрсаткич) 100га қадар (энг паст) шкала бўйича ҳисоб-китоб қилинади.

Шу билан бир қаторда, рейтингда Ўзбекистон 26 баллни қайд этди.

Коррупцияни қабул қилиш индекси давлат секторида коррупция даражасини акс эттириб, уни ишлаб чиқишда қатор манбалардан, шу жумладан, экспертлар баҳолари ва ишбилармон доиралар вакиллари ўртасида ўтказилган сўровномалардан фойдаланилади.

Рейтингда 88 балл билан Дания ва Янги Зеландия етакчиликни қўлга киритди. Топ-10 рейтингдан Финландия, Сингапур, Швеция ва Швейцария (85 баллдан), Норвегия (84), Нидерландия (82), Германия ва Люксембург (80дан) ҳам жой олди. 

Энг ёмон кўрсаткични Сомали, Жанубий Судан (12 баллдан), Сурия, (14 балл), Яман ва Венесуэла (15 баллдан) қайд этди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан