Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси россиялик шифокорларга ош тарқатди (фото)
15.05.2020 13:30,  
313

2020 йилнинг 14 май куни Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонаси сахий ватандошларимиз кўмагида иккита катта қозонда ўзбекона палов тайёрлаб, “#Раҳмат!” хайрия акциясини ўтказди.

Ташқи ишлар вазирлигининг хабар беришича, “Инсонлар ҳаётини қутқараётганингиз учун #раҳмат!” лойиҳаси доирасида ўзбек миллий таоми Москва шаҳрининг турли тиббиёт муассасаларида фаолият юритаётган кўп сонли россиялик шифокорларга тарқатилди.

Фото: ТИВ матбуот хизмати

“Ўзини ўзи яккалаш тартибига амал қилаётганингиз учун #раҳмат!” шиори остида Россия пойтахтидаги ҳостелларда чартер рейслари ташкил этилгунга қадар элчихона томонидан жойлаштирилган ўзбекистонликларга ош етказиб берилди. Шуни қайд этиш жоизки, ўзбекона палов тарқатилган ватандошларимиз орасида CОВИД-19 коронавирус инфекциясини юқтириб, Россия ҳукумати талабларига биноан, ўзини ўзи яккалаш тартибига ўтган ҳамда шифокорлар назорати остида даволанаётган фуқароларимиз ҳам мавжуд,“ — дейилади элчихона хабарида.

Фото: ТИВ матбуот хизмати

Маълум қилинишича, акция Ўзбекистоннинг Россиядаги дипломатик ваколатхоналари томонидан Шавкат Мирзиёевнинг “Саховат ва кўмак” ташаббуси доирасида ватандошларимизга ёрдам бериш мақсадида олиб борилаётган ишларнинг давоми бўлган.

Шунингдек, ҳар куни меҳнат мигрантларига, талабаларга ва бошқа фуқароларимизга озиқ-овқатлар, дори-дармонлар ва гигиена воситалари етказиб берилиши йўлга қўйилган.

Фото: ТИВ матбуот хизмати

Ўзбекистон дипломатик ваколатхоналари сахий ҳомийларга ва барча дўстларга коронавирус инфекцияси билан биргаликдаги курашга бераётган ёрдами учун миннатдорлик билдирди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан