Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистоннинг қанча аҳолиси камбағал эканлиги айтилди
29.07.2020 10:45,  
793

Дастлабки ҳисоб-китоблар юртимизнинг 12-15 фоиз ёки 4-5 миллион аҳолиси камбағал эканлигини кўрсатди.

Бу ҳақда Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган тадбирлар юзасидан маълумот берган Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари Акмалхон Ортиқов маълум қилди.

Вазир ўринбосари Ўзбекистонда одамларнинг муайян қисми етарли даромад манбаига эга эмасдиги ва камбағаллиги узоқ йиллар “ёпиқ мавзу” бўлиб келганини алоҳида таъкидлади.

"Аҳолининг ночор қисмига кўмак бериш мақсадида комлекс ва ҳудудий дастурлар ишлаб чиқилган, вазирлар, ҳокимлар ва секторлар раҳбарларининг вазифалари белгилаб берилган. Лекин пандемия кўп соҳаларда иш ўринларини яратишга, камбағалликка қарши курашишга катта зарар етказиб келяпти. Унинг таъсирин юмшатиш мақсадида “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати йўлга қўйилди. Унинг доирасида халқ депутатлари маҳаллий кенгашларининг қарорларига асосан, карантин даврида ижтимоий ҳимояга муҳтож, кўп болали оилаларга, якка ёлғиз ва ногиронларга ҳамда ўз даромадини йўқотган вақтинча ишсиз бўлган 321 мингга яқин оилаларга 127 млрд. 700 млн. сўмдан зиёд маблағлар сарфланди", - деди Ортиқов.

Шунингдек, ҳудудлардаги сектор раҳбарлари бошчилигида ташкил этилган ишчи гуруҳлари томонидан май-июнь ойларида эҳтиёжманд оилаларга мансуб 233 мингга яқин фуқароларимизга даромад манбаини яратиш чоралари кўрилди.

Бажарилиши лозим бўлган ишлар ҳақида маълумот бераркан вазир ўринбосари "жорий йилнинг июль-октябр ойларида мухтож оилаларнинг яна 257 мингга яқин меҳнатга лаёқатли қисмини даромад манбаи билан таъминлашимиз зарур. Бунинг учун жойлардаги 4 та сектор раҳбарлари иқтисодий комплекс ташкилотлари билан оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчилик, жамоат ишларига жалб қилиш ва ўзини ўзи банд қилиш тизими, инвестиция комплекси билан мавжуд ва янгидан ишга туширилаётган корхоналарга жойлаштириш қишлоқ хўжалиги мажмуи билан соҳадаги корхоналарга, ғалладан бўшаган майдонларга сердаромад экинларни экишига ёрдам бериш орқали, қурилиш ташкилотлари билан бюджет маблағларига қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётган объектларга ва бугун ипотеканинг янги тартибида амалга оширилаётган уй-жойлар қурилишида бандлигини таъминлаш чоралари кўрилади. Албатта, мазкур чораларнинг ижроси бўйича қатъий мониторинг тизими ўрнатилган", деб айтди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан