Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистоннинг қатор вилоятлари осмонида номаълум ёруғлик кўрингани бўйича изоҳ берилди
7.04.2021 20:49,  
1352

Ўзбекистоннинг Андижон ва Наманган вилоятларида 6 апрель куни осмонда бир лаҳза ёруғлик пайдо бўлиб, кейин ўчди. Фанлар академиясининг Улуғбек номидаги Астрономия институти директори ўринбосари Юсуф Тиллаев ҳодиса юзасидан изоҳ берди.

Хабарга кўра, худди шу ҳодиса Қирғизистон осмонида ҳам кузатилди, Бишкек ва Чуй вилояти аҳолиси номаълум объектнинг қулаганини қайд этди. Юсуф Тиллаевнинг сўзларига кўра, ҳозирда 2 тахмин бор.

«Икки тахмин бор. Биринчиси — бу космик чиқинди, космик кеманинг ўз вазифасини бажариб бўлган қисми. Иккинчи тахминга кўра, бу — космик жисм, астероид парчаси бўлиб, кеча болид кўринишида намоён бўлди», — деди Юсуф Тиллаев.

Олимнинг қўшимча қилишича, айни пайтда институт мутахассислари мазкур ҳодиса сабабларини ўрганиш устида иш олиб бормоқда. «Умид қиламанки, тез орада биз унинг нима эканини аниқлаймиз», — дейди олим. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати осмондан объект тушиши билан боғлиқ қандайдир вайронагарчиликлар тўғрисида ахборот келиб тушмаганини хабар қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан