Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси карантинда қийналган юртдошларимизга моддий ёрдам беради
13.05.2020 18:53,  
345

2020 йил 14 майдан Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонаси ва Россия ҳудудларидаги бош консулхоналари хайрия ҳисоб рақамига келиб тушган маблағлар ҳисобидан, Россия Федерациясида бўлиб турган ҳамда CОВИД-19 вируси пандемияси сабабли жорий қилинган карантин ва чеклов чоралари туфайли оғир вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига бир марта бериладиган моддий ёрдамни тўлаб беришни бошлайди.

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси берган хабарга кўра, бир марталик моддий ёрдам РФ ҳудудида бўлиб турган қуйидаги тоифадаги Ўзбекистон Республикаси фуқароларига тўлаб берилади:

  • 1. Ногиронлар – тегишли тасдиқловчи ҳужжат (маълумотнома) тақдим этилган тақдирда;
  • 2. Қарамоғида 2 ёшгача фарзанди бўлган ҳамда ҳомиласи 7 ойликдан ошган аёллар – зарур тасдиқловчи ҳужжатлар (боланинг туғилганлиги ҳақидаги гувоҳнома, тиббиёт муассасасидан маълумотнома) тақдим этилган ҳолда;
  • 3. CОВИД-19 вируси тасдиқланган шахслар – тегишли тасдиқловчи ҳужжат асосида;
  • 4. Россия олий ўқув юртлари кундузги бўлимларида таҳсил олаётган талабалар – ўқиш жойидан тегишли маълумотнома асносида.

Мазкур ёрдам Россияда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан келиб чиққан ҳолда бир марталик пул маблағини тўлаб бериш шаклида амалга оширилади.

Молиявий ёрдамни олиш учун элчихона томонидан махсус ишга туширилган ўзбек ва рус тилларидаги “мехр.рф” электрон портали орқали мурожаат юбориш лозим.

Шунингдек, элчихона хайрия банк рақамига молиявий маблағлар ўтказган ҳомийлар ва шерикларига миннатдорчилик билдирди. Ватандошимиз, таниқли тадбиркор ва ҳомий Алишер Усмоновга ҳам кўрсатган кенг кўламли ёрдами учун элчихона томонидан алоҳида миннатдорчилик изҳор этилган.

Эҳтиёжманд фуқароларга молиявий маблағларни ажратиш жараёни шаффофлигини таъминлаш мақсадида, элчихона ҳар ҳафта ўз расмий сайтида ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида тегишли ҳисоботлар эълон қилиб боради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан