Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистоннинг ташқи қарзи деярли 38 миллиард долларга етди
27.12.2021 17:58,  
91

Бу ҳақда Марказий банкнинг жорий йил 9 ойи якунлари бўйича Ўзбекистоннинг тўлов баланси ва ташқи қарзи тўғрисидаги ҳисоботида маълум қилинди.

Detail image

Ҳисоботда қайд этилишича, жорий йилнинг  1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 37,6 миллиард долларни ташкил этиб, йил бошига нисбатан 11 фоизга ёки 3,7 миллиард долларга ўсди (1 январь ҳолатига кўра 33,8 миллиард доллар).

Хусусан, давлат ташқи қарзи йил бошига нисбатан 7 фоизга ёки 1,5 миллиард долларга ошиб, 22,9 миллиард долларни ташкил этди, нодавлат ташқи қарзи эса 18 фоизга ёки 2,2 миллиард долларга ошиб, 14,7 миллиард долларга етди.

Ҳисобот даври якунида мамлакатнинг хорижий валютадаги активлари 68,3 миллиард долларни, ташқи мажбуриятлар ҳажми эса 51,4 миллиард долларни ташкил этди. Шу билан бирга, йил бошидан буён Ўзбекистоннинг соф инвестицион позицияси 17 фоизга ёки 3,4 миллиард долларга пасайган. Жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра 16,9 миллиард долларни ташкил этди.

Жами ялпи ташқи қарзнинг асосий қисмини кредитлар ва қарзлар ташкил қилди. Шунингдек, қарз қимматли қоғозлари бўйича мажбуриятлар йил бошига нисбатан кўпайди. Бу Ҳукумат томонидан қиймати 635 миллион доллар ҳамда 2,5 триллион сўм қийматидаги қимматли қоғозларни чиқарилиши хамда Ипотека ва “UZAUTO MOTORS” АЖ томонидан мос  равишда 785 миллиард сўм ва 300 миллион доллар қийматдаги қимматли қоғозларни жаҳон бозорларига чиқарилиши билан изоҳланади.

Ялпи ташқи қарзнинг ЯИМга нисбати 13, бошқа мажбуриятларни ҳисобга олмаган ҳолда 57 фоизни ташкил қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан