Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги делегация Санкт-Петербургдаги халқаро газ форумида иштирок этди (Фото)
7.10.2021 17:09,  
24

2021 йилнинг 5-8 октябрь кунлари “ЭкспоФорум-Интернэшнл” компанияси томонидан ташкиллаштирилган X Петербург халқаро газ форуми (ПМГФ–2021)да “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этмоқда.

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтаётган Х юбилей Петербург халқаро газ форумида 2011 йилдан буён мунатазам ўтказиб келинмоқда. Ушбу форум ҳар йили жаҳон ҳамжамиятининг етакчи вакилларини тўплайдиган газ саноатининг энг нуфузли бизнес тадбирларидан биридир.

Шунингдек, ушбу форум нефть-газ соҳасидаги энг йирик халқаро конгресс ва кўргазма лойиҳаларининг ТОП-5 лигига киритилган.

Санкт-Петербургдаги “ЭКСПОФОРУМ” конгресс-кўргазма марказида ўтаётган бу йилги форум халқаро газ бозорининг ривожланиши ва газ саноати ривожланишининг глобал тенденцияларига бағишланди.

Форум доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси бошлигидаги делегацияси ҳамда “Газпром” АЖ, газ саноати учун асбоб-ускуналар ва техникалар ишлаб чиқарувчи “ОМК” АЖ ва “ТМК” АЖ, газни тақсимлаш ва газ етказиб бериш борасидаги йирик ташкилотлардан бири бўлган “ОДК” АЖ бизнес вакиллари билан бир қатор музокаралар ўтказилди.

Учрашувларда томонлар қўшма лойиҳаларни амалга оширишнинг бугунги ҳолати ва ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Делегация аъзолари бир қатор ихтисослаштирилган кўргазмаларга ҳам ташриф буюрди. Хусусан, “InGAS Stream – Газ тармоғидаги инновациялар” халқаро кўргазмасини ва “Газ мотор ёқилғиси” кўргазмаси билан яқиндан танишиб чиқилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ делегациясининг Х юбилей Петербург халқаро газ форумида иштирок этиши, хорижий компаниялар билан ҳамкорликни кенгайтириш ва Ўзбекистон Республикаси нефть-газ тармоғини халқаро ҳамжамиятга тақдим этиш имконини берди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу Форум доирасида 90 та турли форматдаги тадбирлар ўтказилади ва конференцияларда ўзаро музокаралардан ташқари, аниқ қарорлар, турли лойиҳалар борасида томонлар ўзаро келишувларга эришадилар.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан