Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Ўзбекнефтгаз” АЖ ўз тарихида ва республикадаги йирик ишлаб чиқариш компаниялари ичида биринчилар қаторида навбатдаги ютуқга эришди
25.10.2021 14:56,  
20

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев томонидан олиб борилган кенг кўламли ишлар натижасида, жаҳондаги йирик тўртта аудитор-консалтинг компанияларидан бири ҳисобланган, “Ernst & Young” компанияси томонидан “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2016–2017 йиллардаги ҳисоботи учун 2020 йил 5 июнда, 2018 йил ҳисоботи учун 2020 йилнинг 24 ноябрида ва 2019 йил ҳисоботи учун 2021 йилнинг 31 январида ижобий аудиторлик хулосалари берилган эди.

Мамлакатимизнинг ёқилғи-энергетика ва газ-кимё соҳасида етакчи ҳисобланган “Ўзбекнефтгаз” АЖ ўз тарихида ва республикадаги йирик ишлаб чиқариш компаниялари ичида биринчилар қаторида навбатдаги ютуқга эришди.

Акциядорлик жамияининг Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС) асосида 2021 йилнинг 1-ярим йиллиги учун тузилган оралиқ консолидациялашган молиявий ҳисоботига “Ernst & Young” халқаро аудиторлик компаниясидан ижобий аудиторлик шарҳи (хулосаси) олинди.

Мазкур ҳисобот ва аудиторлик шарҳи (хулосаси) “Fitсh Ratings”, “S & P Global Ratings” ва “Moody’s” халқаро рейтинг агентликлари, йирик хорижий банклар “City Bank”, “Mitsubishi UFJ Financial Group”, “JPMorgan Chase & Co”, “China Development Bank”, “Гапромбанк”, “ВЭБ.РФ” ва бошқалар, халқаро консалтинг ва юридик компанияларга ҳам тақдим этилди.

Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг 29 сентябри ва 22 октябрида “Ўзбекнефтгаз” АЖ ўз тарихида биринчи марта “Fitch Ratings” ва “Standard & Poors Global Ratings” халқаро рейтинг компанияларининг “барқарор” прогнози билан “BB-” даражасидаги рейтингига эга бўлган эди.

МҲХС асосида тайёрланган ва жаҳон миқёсидаги “катта тўртлик”га кирувчи аудиторлик компаниясининг ижобий аудиторлик хулосасига эга бўлган молиявий ҳисобот хорижий йирик инвесторлар учун маълумот манбаи саналади.

Шу жиҳатдан еврооблигацияларни дебют эмиссияси пайтида халқаро фонд биржаларининг талабларига мувофиқ, ўз қимматбаҳо қоғози (еврооблигация)ни жойлаштиришни режалаштирган компания биринчи навбатда ҳисобот санасидан 120 кундан кечикмаган ҳолда МҲХС асосида консолидациялашган молиявий ҳисобот тузиши ва ижобий аудиторлик хулосасига эга бўлиши лозим.

Аудиторлик текширувидан ўтказилган МҲХС асосидаги консолидациялашган молиявий ҳисобот ўз навбатида еврооблигациялар чиқарилишида умуман ҳар қандай қимматбаҳо қоғозлар чиқарилишида зарур бўлган “ЭМИССИЯ ПРОСПЕКТИ” номли ҳужжатни тайёрлашда ҳам муҳим маълумот манба бўлиб ҳисобланади.

МҲХС асосида 2021 йилнинг 1-ярим йиллиги учун консолидациялашган молиявий ҳисоботи учун “Ernst & Young” халқаро аудиторлик компанияси томонидан ижобий аудиторлик шарҳи (хулосаси) мавжудлиги “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан кейинги ютуқларга эришиш, шу жумладан халқаро фонд бозорларида ўз еврооблигациялар эмиссия қилишида муҳим туртки бўлиб хизмат қилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан