Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Ўзбекнефтгаз” АЖ “Қарши нефть базаси”нинг хато-камчиликларга йўл қўйган 6 нафар мансабдори ишдан озод этилди
22.11.2021 17:24,  
124

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига кўра, молиявий ва комплаенс назорати йўналишида коррупция, иқтисодий жиноятларга қарши курашишга, уларни келгусида йўл қўйилишини олдини олишга қаратилган профилактик назорат тадбирлари давом этмоқда.

Навбатдаги ўрганиш “Қарши нефть базаси” масъулияти чекланган жамиятида ўтказилди. Текширув натижаларига кўра, нефть маҳсулотларининг сақланиши, истеъмолчиларга етказиб берилиши, дебиторлик, кредитор қарздорликлар билан боғлиқ кўплаб ноўрин харажатлар, шунингдек, амалдаги қонунчиликка риоя қилинмаслик ҳолатлари аниқланди.

Жамият ва унинг филиаллари раҳбарияти ҳамда муттасади ходимларининг ўз вазифаларига совуққонлик билан ёндошуви, шунингдек, маҳсулотларни амалдаги қонунчиликка зид равишда тўловсиз бериб юборилиши оқибатида 2021 йил 1 январь ҳолатига нисбатан жами дебитор қарздорликларни 21 млрд 213 млн сўмга ортишига йўл қўйилган. 

Хусусан:

• "Қарши нефть базаси"да (филиалларсиз) 9 млрд 257,4 млн сўмга ошган;

•  Косон филиалида 10 млрд 553,1 млн сўмга ошган;

•  Ғузор филиалида 1 млрд 386,5 млн сўмга ошган.

“Қарши нефть базаси” МЧЖ қарашли ФЁТШларда сақланаётган нефть маҳсулотлари хатловдан ўтказилиб, бухгалтерия қолдиқлари билан солиштирилганда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 февралдаги “Қишлоқ хўжалигида бозор механизмларининг кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 149-сонли қарорининг бандларига зид равишда жами 9 та ФЁТШда 1 млрд  286 млн сўмлик 130 135 литр нефть маҳсулотлари истемолчиларга тўловсиз, рухсатномалар, ҳисоб-маълумотномалар расмийлаштирмасдан етказиб берилган ва камомад ҳолатига йўл қўйилган. Ўрганиш даврида истемолчилардан пул маблағлари туширилиб жами 895,7 млн сўмлик нефть маҳсулотлари қиймати қопланди.

Ҳудди шундай, Яккабоғ филиалига қарашли 3 та ФЁТШда жами 1 млрд 162 млн сўмлик 130 254 литр нефть маҳсулотлари истемолчиларга тўловсиз рухсатномалар, ҳисоб-маълумотномалар расмийлаштирмасдан етказиб берилган ва камомад ҳолатига йўл қўйилган. Истемолчилардан пул маблағлари туширилиб, камомад тўлиқ қопланди.

Нефть базанинг Косон филиали маҳсулотлар омборида ўтказилган  хатловда жами 80,5 млн сўмлик 11,0 тонна Аи-80 автобензиндан камомад аниқланиб, жавобгар шахс томонидан қопланиши таъминланди. 

Ушбу филиалнинг ФЁТШлардаги мавжуд товар моддий бойликлари хатловдан ўтказилганда, жами 16 та ФЁТШда 15,4 млн сўмлик товар моддий бойликлар яроқсиз ҳолатга келтирилганлиги аниқланган. 

Шунингдек, 2015-2017 йилларда ходимларнинг харид қилинган намунали уй-жойлардан бўлган 10,7 млн сўм қарздорлигини вақтида ундириш чоралари кўрилмаган. 

Аниқланган хато-камчиликларни бартараф этиш, уларни келгусида йўл қўйилишини олдини олиш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг тегишли департаментлари ва нефть база жамоаси иштирокида “Қарши нефть базаси” МЧЖда кенгайтирилган йиғилиш ўтказилиб, муҳокама қилинди. 

Ўрганишлар натижасига кўра, “Қарши нефть базаси” МЧЖнинг хато-камчиликларга йўл қўйган жами 28 нафар масъул мансабдор шахсга нисбатан қатъий интизомий чоралар кўрилди, шундан 6 нафар ходим билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинди, 22 нафарига нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилди. Хатоликларни бартараф қилиш, келгусида йўл қўймаслик, тегишли ҳуқуқий баҳо бериш ва талон-тарожликларни камайтириш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгиланди.

"Қарши нефт базаси"да аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан ҳужжатлар тўпланиб, ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

 

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан